Муносиб номзодга овоз бердим
Навоий шаҳридаги 19-сайлов участкаси бугун эрталаб соат 8.00 дан сайловчиларни кутиб олди.
Сайлов участкасида жами СЖБАТ бўйича 1855 нафар сайловчи мавжуд бўлиб, муддатидан олдин 20 нафар сайловчи овоз берди, деб хабар беради сайлов участка оператори Насиба Қаюмова.
Бугун соат 9.00 га қадар 160 нафар нафар сайловчи овоз берди.
Назира Чориева, 65 ёш, сайловчи: мен бугун муносиб номзодга овоз бердим. Мен овоз берган номзод кексаларни, ногиронларни ҳар доим ўз эътиборига олган. Биз бу номзоддан миннатдормиз.
Сайловчилар орасидан бугун биринчи марта овоз бераётган ёшлар ҳам сайлов участкасига ташриф буюрган.
Отабек Избосаров, 18 ёш, сайловчи: мен бугун биринчи марта сайловга иштирок этяпман. Малакали, давлатимизни муносиб бошқаришига ишончим бор. Мен овоз берган номзод фуқаролар фикрини тушунадиган, тинглайдиган, таълим, маърифатга катта эътибор қаратадиган, ёшларни қўллаб-қувватлайдиган номзоддир.
Сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)