ТЎЙЛАР, ОИЛАВИЙ ТАНТАНАЛАР, МАЪРАКА ВА МАРОСИМЛАР ЎТКАЗИШ ТАРТИБИГА РИОЯ ЭТМАСАНГИЗ, ЖАРИМАГА ТОРТИЛАСИЗ!

Қайд этилишича, жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилинади. Шунингдек, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқиш ҳам режалаштирилган.
Лойиҳага Олий мажлис палаталари, Маданият вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита масъуллар этиб белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, 2019 йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинганди. У 2020 йил 1 январдан кучга кирган ва ҳозир ҳам қонуний кучга эга.
Унга кўра, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно), соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади.
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, бу тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади. Қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида эса 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс а қўшилган 1921-моддага кўра, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартиби риоя этмаган фуқароларга 10 БҲМ (ҳозирда 3 млн 750 минг сўм), тўйхона ва кафе-ресторанларнинг мансабдор шахсларига 30 БҲМ (такрорий содир этилса, 50 БҲМ) миқдорида жарима белгиланган.
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)