НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини қайта тайёрлаш курсларининг жорий йил биринчи мавсуми бошланди.
Ўқувнинг илк кунида Академия ректори Адҳам Бекмуродов тингловчиларни табриклади ва фуқаролик жамиятида фаол иштирокчи бўлишларини алоҳида таъкидлади.
Ўқувнинг илк кунида Академия ректори Адҳам Бекмуродов тингловчиларни табриклади ва фуқаролик жамиятида фаол иштирокчи бўлишларини алоҳида таъкидлади.
- Нодавлат ташкилотларини Академияда ўқитишнинг ҳам ўз рамзий маъноси бор. Рамзий маънаоси шундаки, давлатимиз баъзи бошқарув функцияларини нодавлат ташкилотга, хусусий секторга, фуқаролик жамиятига бериб боряпти. Бу жудаям муҳим. Бу жараён Давлат билан халқ орасидаги ишонч масаласидир. Ҳурматли Президентимиз 2017 йилдан бошлаб ушбу соҳада очиқлик сиёсатини бошлади, ҳамда фаолиятимизда катта ўзгаришлар рўй беряпти, - деди Академия ректори А. Бекмуродов.
Сўнгра Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосиацияси раиси Камолиддин Ишонходжаев нодавлат нотижорат ташкилотларини малака оширишининг моҳияти тўғрисида сўзлади:
-Жорий мавсумда 83 нафар Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари малака оширишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси билан ҳамкорлик натижасида 2023 йилдан бу ҳаракатимизни бошлаганмиз. Бунинг ўз мазмун ҳмоҳияти бор. Чунки нодавлат нотижорат ташкилотлари жамиятнинг асосий бўғинига айланиб боряпти. Шу даврга қадар нодавлат ташкилотларнинг малакасини ошириш курслари ташкил этилмган.


- Марказимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ҳамда хорижий грант ютуғига эга бўлди. Грантимиз асосий ғояси маҳаллаларда, таълим муассасаларини маиший чиқиндилар учун алоҳида контейнерлар билан таъминлашдир. Бу фаолиятимиз айни кунларда муваффақиятли давом этмоқда.



- “Бувижоним илму ҳунарлари давлатимдир” қизлар марказида ўнлаб қизларга тикувчилик касбини ўргатдик. Фаолиятимзни ривожлантириб, хориж билан импорт маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Қизлар, келинлар касб ўрганиб, оиласига даромад оладиган бўлишганда “Матлуба опа раҳмат сизга”, дейишганда бошим кўкка етади. Академияда олган билимларим шу марказни янада юксалтириш учун жуда зарур.




Феруза ҚОДИРОВА,
Навоий вилоят "Мерос" ҳунарманд ёшлар ва болалар
жамоат бирлашмаси раиси,
Академия тингловчиси.
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

“МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ, АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ – ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ГАРОВИДИР!

«БАХТ ҚАСРИ»ДАГИ БАХТИЁРЛАР

ID КАРТАЛАР ТОПШИРИЛДИ

ТАЛАБАЛАРИМИЗ ҲАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

ҚАДРИЯТЛАР - МИЛЛАТ МАЪНАВИЯТИНИНГ КЎЗГУСИ

АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ АҲОЛИНИНГ СОҒЛОМ ҲАМДА ФАОЛ ҲАЁТ КЕЧИРИШИ УЧУН СИФАТЛИ ВА ХАВФСИЗ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ
Izohlar (0)