ЭНДИ ЛОЙИҲАЛАР ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ЮБОРИЛАДИ

Шу боис, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз олдидаги маъсулиятни юксак даражада бажаришни ўз олдиларига мақсад қилиб олишди.
Республикамизда Нодавлат нотижорат ташкилотларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи асосий донор бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти ҳам тубдан ўзгарди, янгича тартиб-тамоиллар киритилди. Энди нодавлат ташкилотлар танланган мавзуларда ўз лойиҳаларини электрон шаклда жўнатилиши белгиланди.
- Бу усул нодавлат ташкилотлар учун жуда қулай бўлади. Ортиқча қоғозбозлик камаяди, вақт тежалади. Айни кунларда нодавлат ташкилотлар платформага кириб лойиҳани қандай ёзиш, платформада тўлдириш ишлари ўргатилмоқда, - дейди ЎзННТМА Новоий вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Зокир Тоғайев.
Ўйлаймизки, нодавлат нотижорат ташкилотлар Президентимиз ишончини оқлаб, жамиятимиз учун ижтимоий масалаларни ечишга қаратилган лойиҳалари ва натижалари билан жавоб қайтаради.
Ф.ҚОДИРОВА
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)