ҚАДРИЯТЛАР - МИЛЛАТ МАЪНАВИЯТИНИНГ КЎЗГУСИ

Мазкур лойиҳа бўйича Навоий шаҳридаги 5-ИДУМда маҳорат дарси ўтказилди. Маҳорат дарсига лойиҳа раҳбари Феруза Қодирова иштирок этди.
Маҳорат дарсида вилоятимизда танилмаган тарихий қадамжоларни халққа танитиш, машҳурлари ҳақида янги маълумотлар, ривоятларни тўплаш, оммага етказиш, тарихий ва маданий мерос, аҳолининг урф-одатлари, тарихий қадамжолар, тарихий ривоятлар, урф-одатлар ҳақида мақолалар ёзиш бўйича ёш ижодкорларга ўргатилди.
Тадбир иштирокчиси Севинч Ахматқулова “Маҳорат дарси” ҳақидаги ўз таассуротларини билдирар экан шундай дейди:
- Ҳақиқатан ҳам миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз миллатимиз кўзгусидир. Аввало бу урф-одатларимиз, қадриятларимиз замирида инсон қадри улуғланади, тарихимиз ўрганилади. Афсуски, айрим жойларда тарихий меросларимиз бўлмиш баъзи буюмлар арзимас пулга сотиб олиб кетилмоқда. Бундай буюмларни сақлаб қолишимиз, шаҳримизнинг ўз тарихининг музейи бўлиши керак, деб ўйлайман.
Тадбир давомида ёш ижодкорлар ўзларининг ижодий машқларидан шеър, ҳикоялар ўқишди.
Тадбир мавзуси бўйича саволлар беришди. Саволларга лойиҳа раҳбари Феруза Қодирова батафсил жавоб берди.
Л. МАДИЕВА
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)