ТАЛАБАЛАРИМИЗ ҲАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА
Мамлакатимизда устивор вазифалардан бири – теран тафаккурли, интелектуал салоҳиятли, ҳар томонлама билимдон ва қобилиятли ёшларни тарбиялаш, уларга имкониятлар эшигини кенг очиб беришдан иборатдир.
Шу мақсадда Навоий Давлат Педагогика институтида ҳам бир мунча ишлар амалга оширилмоқда. Аввало айтиб ўтиш ўринлики, талабалар 49 фоиздан ортиғи вилоятимиз ҳудудидан ташқарида яшайди. Бу таълим даргоҳимизнинг нуфузидан далолат беради. Шу боисдан ҳам талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, беш муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида ўқув масканида турли тўгараклар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Ана шундай тадбирлардан бири “Заковат” интелектуал ўйини, “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловидир. Шунингдек, ички туризмни ривожлантириш, миллат тарихига ҳурматда бўлиш мақсадида республикамиздаги тарихий қадамжоларга, қадимий шаҳарлар Самарқанд ва Бухорога бир неча маротаба саёҳат уюштирилди.
Қолаверса, олий таълим даргоҳимизда ишлаб чиқилган йўл харитаси бўйича ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, коррупцияга, гиёҳвандликка қарши курашиш мақсадида расмлар танлови, талабалар турар жойларида профилактик тадбирлар ташкил этилади.
- Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2021 йил 30 сентябрдаги буйруғига асосан барча олий таълим муассаларида тютор штатлари жорий этилди. Бугунги кунда ҳар бир тюторларимиз ўз талабаларига бош-қош, ҳолидан хабардор. Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалардан 87 нафарига шартнома пуллари тўлаб берилди. Ижитимоий ҳимояга муҳтож талабалар ҳам мавжуд, албатта. Институтда таҳсил олаётган 29 нафар чин етим, 12 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 22 нафар “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари, 120 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилганлар ва ногиронлиги бўлганлар ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 196 нафар қизларнинг шартнома пуллари тўлаб берилиши учун тавсиялар берилди ва улардан 87 нафарига тавсия асосида 558 миллион сўмдан зиёд шартнома пуллари тўлаб берилди. Ижтимоий ҳаётда фаол бўлган 67 нафар талабага 138 млн сўм мукофот пуллари, 128 нафар талабага 110 миллион сўмлик моддий ёрдам, чин етим талабаларга 108 млн сўм, ногиронлиги бўлган 229 нафар талабага 547 миллион сўм берилди, - дейди институт ректори техника фанлари доктори, профессор Баҳодир Собиров.
Институт ректорининг ёшларга қаратган эъти-бори натижасида бугунги кунга қадар таълим даргоҳимизда анча-мунча ютуқлар ҳам қўлга киритилди. Талаба қизларимиздан бир нафари Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, 10 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номдор степендиялар совриндори, бир нафар Президент гранти совриндори, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясининг 30 йиллиги муносабати билан “Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон” шиори остида ўтказилган конкурсда хор жамоаси 1-ўрин, 30 нафар универсиада мусобақаси ғолиблари, 31 нафар Ўзбекистон чемпионлари, 9 нафар осиё ўйинлари чемпионлари, 11 нафар Халқаро мусобақалар ғолиблари, 4 нафар жаҳон чемпионлари, 1 нафар “Келажак бунёдкори” медали совриндори, 1 нафар “Мард ўғлон” Давлат мукофоти совриндори, республика фан олимпиадаси босқичи ғолиблари, инглиз тили фанидан “Multilevel certificate b1” , “Multilevel certificate b2 IELTS 6 TOEFL” даражадаги сертификат мавжуд бўлганлар ҳам талайгина. “Мунозара” турнири республика босқичида 1 ўринни олганмиз, Қувонарлиси “Улуғбек ворислари” марказида имтиҳон асосида 6 та талабамизнинг қабул қилиниши ҳам катта ютуқдир. Шунингдек, “Тўрт плюс икки” асосида ташкил этилган ўқув жараёни тўрт кун ўқиш, икки кун амалиёт идора ва ташкилотларда ўталяпти.
Таълим даргоҳимизда ўқитувчилар контенгинти ҳам салоҳиятли устозлардан иборат бўлиб, илмий изланиш истагида бўлган ёшлар ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бир сўз билан айтганда талабаларимиз ҳар доим эътиборимизда.
Гулмира КУНИСОВА,
НДПИ ўқитувчиси
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:
Izohlar (0)