“МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ, АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ – ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ГАРОВИДИР!

Айни пайтда юртимизнинг барча шаҳар, қишлоқ, маҳалла ва меҳнат жамоаларида теварак-атрофни тартибга келтириш, саранжом-саришта қилиш, тозалаш кўлами янада кенгайган. Ободонлаштириш жараёнида боғ ва сайилгоҳлар, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотлар ҳудудларини тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш ва кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла ободлиги орқали экологик барқарорлигини таъминлаш мумкин. Чунки, маҳалла – жамиятнинг энг кичик ижтимоий бўғини сифатида фуқароларнинг турмуш тарзи, маданияти ва анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Унинг ободлиги ва аҳолининг фаровонлигига эришишда давлат билан бир қаторда нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ҳам катта роль ўйнайди.
Яъни, дарахт экиш, ҳовли ва кўчаларни ободонлаштириш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш; тоза муҳитни сақлаш бўйича акция ва лойиҳалар ташкил этиш; чиқиндиларни тўғри ташлаш ва қайта ишлаш маданиятини ошириш; шу билан бирга маҳалла ободлиги, атроф-оламни тоза-озода сақлаш, экологик маданиятни кўчайтириш бўйича фуқаролик жамиятини ривожлантириш жуда муҳим вазифаларидан биридир.
Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида Навоий вилояти “Шарқ гули” ННТ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларидан “Маҳалла ободлиги, аҳоли саломатлиги – юрт тараққиётининг гаровидир!” номли давлат гранти олган эди. Лойиҳа доирасида маҳалла ободлигини таъминлаш, мевали, манзарали дарахтларни экиш ишларини амалга ошириб келмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида кеча кундузда ҳам яъни Навбаҳор туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. 100га яқин манзарали дарахтлар экилди, дарахтлар оқланди, тозалик ишлари олиб борилди.
Шуни айтиш мумкинки, ННТлар маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши бўйича давлат органлари ва маҳаллий аҳоли билан ҳамкорликда улар маҳалла ободлиги бўйича ўзининг ҳиссасини қўшиб келмоқда.
С.Мансурова
Навоий вилояти “Шарқ гули”
ННТ раҳбари
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ АҲОЛИНИНГ СОҒЛОМ ҲАМДА ФАОЛ ҲАЁТ КЕЧИРИШИ УЧУН СИФАТЛИ ВА ХАВФСИЗ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

Ўзбекистонда зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни интернетда тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди

ТАЛАБАЛАРИМИЗ ҲАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

«БАХТ ҚАСРИ»ДАГИ БАХТИЁРЛАР

ҚАДРИЯТЛАР - МИЛЛАТ МАЪНАВИЯТИНИНГ КЎЗГУСИ

ID КАРТАЛАР ТОПШИРИЛДИ
Izohlar (0)