ННТ ФАОЛИЯТИГА ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА АРАЛАШГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНМОҚДА

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Қонун юзасидан маъруза қилган сенатор Малика Қодирхонова Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик белгиланаётганини қайд этди.
Жамоатчилик назоратини амалга ошириш натижалари бўйича тайёрланган якуний ҳужжатни кўриб чиқмаганлик, ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик ҳам белгиланмоқда. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузганлиги учун жавобгарлиги қайта кўриб чиқилмоқда.
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларга фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, фуқаролик жамияти институтларига давлат органлари томонидан бевосита давлат ижтимоий буюртмалари берилишининг янги механизмлари белгиланмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларидаги ННТларнинг мажбуриятлари, уларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари қайта кўрилиб, қайта рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи миқдори, шунингдек, ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш тартиби аниқлаштирилмоқда.
“Жамоат фондлари тўғрисида”ги қонунга жамоат фонди муассислигига бўлган талаблар кучайтирилишини, жамоат фондини давлат рўйхатидан ўтказиш шартлари ва тартиби аниқлаштирилишини, жамоат фондининг мол-мулкидан фойдаланиш янада эркинлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бир календарь йилида банк ҳисоб варақларида пул айланмаси мавжуд бўлмаган жамоат фонди учун ушбу календарь йилида ўз фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш ихтиёрий тартибда амалга оширилиши белгиланмоқда.
“Ҳомийлик тўғрисида”ги қонунга хайрия қутиларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи, олинган ҳомийлик хайрияларини ҳисобга олиш ва улар тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш ҳамда ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини такомиллаштирувчи нормалар киритилмоқда.
Сенаторлар маъқуллаган қонун фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга, ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

ЭНДИ ЛОЙИҲАЛАР ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ЮБОРИЛАДИ

Ўзбекистонда зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни интернетда тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

ДАЪВО АРИЗАСИ КЎРИЛМАСДАН ҚОЛДИРИЛДИ

“МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ, АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ – ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ГАРОВИДИР!

ТЎЙЛАР, ОИЛАВИЙ ТАНТАНАЛАР, МАЪРАКА ВА МАРОСИМЛАР ЎТКАЗИШ ТАРТИБИГА РИОЯ ЭТМАСАНГИЗ, ЖАРИМАГА ТОРТИЛАСИЗ!
Izohlar (0)