“ИШБИЛАРМОН АЁЛ” КЎРИК ТАНЛОВИДА

Навбаҳор туманида бўлиб ўтган танловнинг маҳаллалардаги саралаш босқичида Карвон, Учтут, Бешработ, Қоровултепа, Қалқонота, Янгиобод, Ўзбекистон, Қорожон маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 24 нафар тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.

O‘zLiDeP ана шундай фидойи хотин-қизларнининг яратувчанлиги, бунёдкорлиги, меҳнатларини улуғлаш, жамоат ишларидаги ўрни ва мавқеини юксалтиришни ўзининг асосий вазифаларидан бири, деб билади.
Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб ташкил этилган кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад ҳам мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фаол иштирок этаётган тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантириш, хотин-қизлар тадбиркорлигининг илғор тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорликка оид касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш ва энг асосийси партия Дастури ҳамда Ўзбекистон-2030 стратегияси белгиланган вазифаларни амалга оширишдан иборат.
Танловда дастлаб тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер хотин-қизларнинг маҳсулотлари, айниқса, миллий йўналишдаги либослар намойиши кўрик-танлов иштирокчиларида миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, Мустақилликка бўлган шукроналик ҳиссини уйғотиши табиий.
Ҳамкор ташкилотлар, вилоят ва шаҳар кенгаши депутатларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.
Кўрик-танлов якуний хулосасига кўра “Янгиобод” маҳалласида фаолият олиб борадиган “Навбаҳор ширинликлари” номли оилавий корхона раҳбари Латофат Орипова, “Карвон” МФЙда Миллий либослар ва миллий тақинчоқлар йўналишида фаолият олиб борадиган тадбиркор Ҳуррият Зокирова, Ўзбекистон МФЙда фаолият олиб борадиган Зилола Журақуловалар танловнинг иккинчи босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Xato topdingizmi
Bizga junating Ctrl+EnterBoshqa ma`lumotlar:

ҚАДРИЯТЛАР - МИЛЛАТ МАЪНАВИЯТИНИНГ КЎЗГУСИ

ТАЛАБАЛАРИМИЗ ҲАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

ЭНДИ ЛОЙИҲАЛАР ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ЮБОРИЛАДИ

ННТ ФАОЛИЯТИГА ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА АРАЛАШГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНМОҚДА

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ АҲОЛИНИНГ СОҒЛОМ ҲАМДА ФАОЛ ҲАЁТ КЕЧИРИШИ УЧУН СИФАТЛИ ВА ХАВФСИЗ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ
Izohlar (0)